"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

“ШИPИН БУЛОҚ”ЛИКЛАPНИНГ ЮКСАК ҒАЛЛА ХИPМОНИ

“Хизр эли” МФЙ ҳудудидаги ғаллачилик, боғдорчилик, балиқчилик, паррандачилик ва чорвачиликка ихтисослашган кўп тармоқли “Ширин булоқ” фермер хўжалигига Олимбой  Оллоберганов раҳбарлик қилади. Хўжалик раҳбарининг ташаббускорлиги ва талабчанлиги боис, 25 бош қорамол, 200 га яқин парранда 20 бош қўй-эчки зооветернария қоидаларига мос парвариш қилинмоқда. 4,5 гектар майдондаги олмазор ва узумзор боғ эса шиғил мевага кирган. Хўжалик тасарруфидаги 10 гектарлик кўлда бир неча турдаги балиқ етиштирилади. Ғалладан эса ҳар йилги мавсумда  мўл-кўл ҳосил олинади.

Жорий йилда “Ширин булоқ”лик ғаллакорлар 21 гектар ердаги кузги буғдойдан шартномавий-режадаги 47,5 тонна ўрнига 63 тонна юқори сифатли “қирмизи дон” хирмони бунёд этдилар. Ҳосилдорлик ҳар гектар ҳисобига 30 центнерни ташкил этди. Ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олишда камбайнчи Бобомурод Нуримов, ижарачи Тўлқин Ўрозбоев, фермер хўжалиги иш юритувчиси Нодир Оллоберганов ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари  Ботир Норимбетовлар фидойилик билан меҳнат қилдилар.

Янгиликни бўлишинг: