"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

PИЗҚИМИЗНИ ЁНҒИНДАН АСPАШИМИЗ КЕPАК

Туманимизда ғалла ўрим-йиғими бошланмоқда. Миришкор деҳқонларимизнинг заҳматли меҳнатлари эвазига етиштирилган ғаллани нобудгарчиликсиз йиғиштириб олиш, мавсумни намунали ўтказиш барчамиз учун муҳим. Айниқса, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, дон маҳсулотларини ёнғиндан асраш учун бор имкониятларимизни ишга солишимиз зарур.

Ўрим-йиғим арафасида Ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан туман ҳудудидаги донни қайта ишлаш, сақлаш ва қабул қилиш корхоналарида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида тегишли профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди.

Донни ўриш ва ташиш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига доир эслатма ва плакат, турли ҳажмдаги рангли баннерлар тайёрланди. Мавсум олдидан белгиланган жойларга ўрнатилди. Дон сақлаш омборлари ва хирмонларида ёнғин, асосан, электр таъминоти носозликлари, нуқсонли ғалла юклаш-тушириш кичик механизмларини ишлатиш, хирмон ҳудудида сигарета чекиш ва очиқ оловдан фойдаланишдан келиб чиқади. Буларнинг олдини олиш учун хирмонлар бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ўрим-йиғимга жалб этилган комбайн, дон ташишга мўлжалланган юк автомобиллари, ёнилғи ташувчи транспортлар ва плугли тракторларнинг техник созлиги ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлиги кўрикдан ўтказилиб, фермер хўжаликларининг раҳбарлари, мутасаддилари, ишчи-хизматчилар ва ҳайдовчилар ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш борасида йўриқномалар, суҳбатлар ўтказилди. Бундан ташқари, донни қайта ишлаш, сақлаш ва қабул қилиш корхоналарида ташкил этилган кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари ва тегишли хизматлар билан ҳамкорликда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларни зудликда бартараф этишга эришиш мақсадида амалий машқлар ташкил этилди.

Маълумки, ғалласи ўрилган майдоннинг ёқиб юборилиши тупроқ унумдорлигининг пасайишига, ҳавога заҳарли моддалар ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, атрофдаги ўрилмаган майдонларга ҳам ёнғин ўтиб кетиш хавфи ортади. Фуқаролар билан суҳбатларда ана шу масалага катта эътибор қаратилди.

Дон – ризқ-рўзимиз. Ғалла ўрим-йиғими мавсумида ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш эса ғоят муҳим масала. Агар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўла амал қилинса, ўрим-йиғим мавсуми кўнгилдагидек, ҳеч қандай талафотларсиз ўтади.


Ҳ.МАТЁҚУБОВ, туман ЁХБ бошлиғи, майор.

Янгиликни бўлишинг: