"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

МАҚСАДИМИЗ ТУМАНИМИЗ ДЕҲҚОНЛАPИГА МЕЪЁPДАГИ СУВНИ ЕТКАЗИБ БЕPИШДИP

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672 сонли “Ўзбекистон Pеспубликаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Манғит-Назархон ирригация тизими бошқармаси Қорақалпоғистон Pеспубликаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 июлдаги 23-сонли буйруғи билан Амударё тумани Ирригация бўлими сифатида қайта ташкил этилди.

Туманимиз иқтисодиётида аграр соҳа муҳим ўрин тутади. Қишлоқ хўжалик экинларининг ўз вақтида меъёрдаги сув билан таъминланиши эса мўл ҳосил гарови. Шундан келиб чиқиб, тумандаги сув истеъмолчилари Упрадик тизимининг Гурлан, Қиличбой, Қипчоқ-Басу веткалари ва дарёда жойлашган насос станциялари орқали сув билан таъминланади.

Сув билан таъминлаш, сувдан фойдаланишни назорат қилиш Амударёнинг чап қирғоғида Шихжамол, Қиличбой, Тош ёп, Манғит, Қипчоқ бўлимлари, Амударёнинг ўнг қирғоғида Назархон бўлими томонидан амалга оширилмоқда.

ҳисобида 296 км.дан зиёд узунликдаги хўжаликлараро каналлар, 271 та гидротехник иншоот, 135 та гидропост, 316 та сув чиқариш нуқталари, 6 та экскаватор, 3 та бульдозер, 6 та ер қазиш кемаси (земснаряд) мавжуд.

Бўлимимиз туманимизнинг 39597 гектар суғориладиган ер майдонларини сув билан таъминлашга хизмат кўрсатади.

Туманимизда ички хўжалик каналлари узунлиги 1342 км. бўлиб, уларда 517 дона гидротехник иншоот, 510 дона гидропост, 1095 дона фермерларнинг бош сув олиш қулоқлари мавжуд бўлиб, уларнинг фаолияти доимий назоратимизда.

йил вегетация даврида 39463 гектар физик майдонда суғориш ишлари режалаштирилди. Бунинг учун вегетация даврига туман чегарасида 544 млн. м3 сув ажратилиб, шу кунгача 125 млн. м3 сув етказиб берилди. Натижада туман бўйича 44895 гектар ерда суғориш ишлари амалга оширилди. Бунинг 11208 гектари буғдойзор, 15962 гектари томорқа, 17725 гектари бошқа экинлар ҳисобланади. йил ҳосили учун туман бўйича 3350 гектар майдондаги кузги буғдойзорлар 6 марта суғорилди.

Сув йўлларини вақтида тозалаб туриш – сув исрофгарчилигининг олдини олишга, меъёрдаги сувнинг ўз вақтида етказиб берилишига хизмат қилади. Шуни инобатга олиб, 2019 йилнинг шу кунигача 29 км.дан зиёд узунликдаги хўжаликлараро каналларда тозалаш ишлари олиб борилди.

Хўжаликлараро каналлардаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш режаси жорий йил учун 12 дона бўлиб, шу кунгача 5 дона гидротехник иншоот, 3 дона гидропост таъмирланди.

Ички хўжалик каналларида 300 км. шундан 90 км. узунликда механизм ёрдамида, 210 км. узунликда қўл кучи билан тозалаш ишлари режалаштирилган бўлиб, амалда шу кунгача 173 км.дан зиёд узунликда, шундан 54 км.дан зиёд узунликда механизм ёрдамида, 118 км.дан зиёд узунликда қўл кучи билан тозалаш ишлари олиб борилди.

Ички хўжалик каналларидаги 40 дона гидротехник иншоотларни таъмирлаш режаси белгиланган эди, амалда 20 дона гидротехник иншоот, 46 дона гидропостлар таъмирланди. Фермерларнинг 45 дона сув олиш қулоқлари жиҳозланди.

Тозалаш ишларига хўжаликлараро каналларда 2 та экскаватор, 2 та земснаряд, ички хўжалик каналларида тозалаш ишларига 3 та экскаватор, 51 нафар одам жалб қилинди. Мақсадимиз туманимиз деҳқонларининг экин майдонларига ўз вақтида меъёрдаги сувни етказиб беришдир.

Х.ҚАЛАНДАPОВ,

туман Ирригация бўлими бошлиғи.

Суратда: (чапдан) сувчи Кенжабой Алланиёзов, фермер хўжалик иш юритувчиси

Баҳром Алламбергеновлар ғўза ниҳолларини суғориш жараёнида.

Янгиликни бўлишинг: