"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

“БИЗ – БАХТИЁP, БАPКАМОЛ АВЛОД” НОМЛИ ТЕАТPЛАШТИPИЛГАН МУСИҚИЙ ДАСТУP НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Туман “Баркамол авлод”болалар марказида 1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан ўтказилаётган “Баркамол авлод” болалар ҳафталиги 10 июнь куни ниҳоясига етди. Ҳафталик давомида марказ тўгаракларида тарбияланаётган болалар иқтидори ва қизиқишлари доирасида 10 дан зиёд турли тадбирлар кўргазмалар, ижодий ишлар танловлари, концерт дастурлари намойиш этилди.

10 июнь куни ҳафталикнинг  якуний тадбири – “Биз – бахтиёр, баркамол авлод” номли катта театрлаштирилган концерт дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда тарбияланувчиларнинг ота-оналари, ҳудуд аҳолиси ҳам иштирок этишди. Улар марказда мактаб таълимидан бўш вақтларида болажонларнинг иқтидорини ривожлантириш борасида изчил ва самарали саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганининг гувоҳи бўлдилар, болаларнинг ҳар бир чиқишини қизиқиш билан томоша қилдилар.

Тадбирда марказ директори Хонимжон Pажабова марказ тўгаракларига фаол қатнашиб келаётган иқтидорли ўқувчиларга совғалар, уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширди.

Ҳафталик якуний тадбирида ўқув йили давомида тўгарак машғулотларига тўлиқ қатнашган тарбияланувчиларга гувоҳномалар ҳам топширилди.

“Биз – бахтиёр, баркамол авлод” номли мусиқий дастур ўқувчиларда, уларнинг ота-оналарида чуқур таассуротлар қолдирди.


О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: