"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

“ИБPАТЛИ ОИЛА” КЎPИК-ТАНЛОВИ ИБPАТЛИ ОИЛАЛАP КЎПАЙИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Оила – ҳаёт абадийлигини, авлодлар давомийлигини, келгуси авлодларнинг муносиб инсонлар бўлиб вояга етишини таъминлайдиган муқаддас маскандир. Шу боисдан ҳам оилага эътиборни кучайтириш, уни ижтимоий ҳимоялаш, эъзозлаш, қўллаб-қувватлаш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш оргунлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан бирга 2019 йилнинг май-декабрь ойлари оралиғида ўтказаётган 4 босқичдан иборат “Ибратли оила” кўрик-танлови ҳам оилалар мустаҳкамлиги, унинг тарбиявий аҳамиятини оширишга хизмат қилади.

Бунда оиланинг ички муносибатлари, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга, оилавий ажримларнинг  олдини олишга, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга, турмуш тарзини юксалтиришга, оиланинг мустаҳкам бўлишида ва болаларнинг яхши тарбия кўриб улғайишида ота-онанинг ўрни ва масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Кўрик-танлов 4 та босқичда - маҳалла босқичи 10 майга, туман босқичи 1 июнга, ҳудудий босқич 1 августга, республика босқичи эса 1 ноябрга қадар ўтказилиши режалаштирилиб, қуйи босқичлари фаоллик билан ўтказилди.
Танловнинг биринчи шартида иштирокчилар ишчи гуруҳ томонидан жойларга чиқиб ўрганиб, кўрик-танлов иштирокчисига қўйилган талаблар юзасидан баҳоланди.

“Бу менинг оилам” деб номланган иккинчи шартда иштирокчи оилалар ўзларининг жамиятда тутган ўрни, оила таркиби, касб-кори, севимли машғулоти, ўзаро муносабатлар, оиладаги анъана ва қадриятларни акс эттирган видеоролик намойиш этадилар.
Учинчи – “Оила муқаддас қўрғон” деб номланган шартда иштирокчилар ўртасида Ўзбекистон Pеспубликаси Конститутцияси, “Оила” Кодекси, оила институтини мустаҳкамлаш юзасидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ва маънавий-маърифий йўналишда тузилган тезкор савол-жавоблар асосида викторина ўтказилади.

“Оила мустаҳкамлиги – юрт тинчлиги” мавзусида саҳна кўриниши намойиш этиш кўрик-танловнинг  тўртинчи шартидир. Бунда оилавий ҳаётда учрайдиган муаммоли ҳолат олиниб, бартараф этиш йўллари 5 дақиқадан ошмаган вақтда кўрсатиб берилади.
“Ибратли оила” кўрик-танловининг барча босқичларида 1-,2-,3-ўрин ғолиблари аниқланиб, улар ташкилотчилари томонидан диплом  ва сертификат, эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Шубҳасиз, ўтказилаётган кўрик-танлов ибратли оилалар сони ошишига, оила қуриш арафасидаги йигит-қизларга оила муқаддаслигини сингдиришга хизмат қилади.

О.PАЖАБОВА.

(Фото - http://uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: