"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

Янгиобод маҳалласида 20 та намунавий лойиҳадаги арзон уйлар ўз эгаларига топширилди (+видео)

 

Мамлакатимизда халқ учун фаровон ҳаёт тарзини яратиш, турмуш даражасини юксалтириш мақсадида намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар бунёд этилмоқда. Қишлоқ аҳолисининг кенг қатлами ана шундай шинам ва арзон уй-жойлар билан таъминланмоқда.

Намунавий лойиҳалар бўйича арзон уйлар қуриш Дастурига асосан туманимизда ҳам мазкур йилда барча қулайликларга эга бўлган 212 та арзон уй-жой қуриб битказилди.

9 июнь куни Янгиобод маҳалласида бунёд этилган арзон уйларни фойдаланишга топширишга бағишланган катта тантана бўлиб ўтди. Бу ерда  “Каримбоев Шаҳбоз” масъулияти чекланган жамиятининг қўли гул қурувчилари томонидан қурилган 2 сотихли 20 та замонавий уй-жой эгаларига тантанали равишда топширилди. Топшириш маросимида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Pажабов, “Янгиобод” маҳалласи раиси Зебо Pажабова ҳамда пудратчи ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев маросимни очиб берди ва янги уйларга кўчиб келган хонадон эгаларини чин юракдан самимий муборакбод этди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда кенг кўламда намунали уй-жойлар қурилаётгани, бутун республикамизда бўлаётгани сингари туманимизда ҳам жадал суръатларда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кетаётганлигини таъкидлади. Уйлар атрофига мевали ва манзарали дарахтлар кўчатини кўчириш, эшик олдига ҳам турфа гуллар экиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Хонадон эгалари уйлар табиий газ, тоза ичимлик суви ва электр энергияси билан тўлиқ таъминланганлигини, иссиқ, совуқ сув мунтазам келиб турганлигини мамнуният билан айтиб, бундай имкониятлар, яратилган шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. 

“Гулзор” маҳалласида қурилаётган 24 хонадонли, кўп қаватли арзон уй-жойлар ҳам яқин вақт ичида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. Бундай замонавий ихчам уйлар қурилиши халқимизнинг турмуш маданиятини юксалтиришга хизмат қилади. 

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: