"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

ИЛҒОP ПИЛЛАКОPЛАP PАҒБАТЛАНТИPИЛДИ (+ВИДЕО)

Шу йил 9 июнь куни “Asia Silk” шўъба корхонасида туманимиз пиллакорларининг пилла етиштириш йиллик шартномавий режаларини ортиғи билан уддалаганликлари муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирда 176 минг тоннадан зиёд пилла хирмони бунёд этилишига муносиб ҳисса қўшган тажрибали пиллакорлар, соҳа ходимлари иштирок этдилар.

“Қорақалпоғистон Агропилла” МЧЖ раиси Д.Хўжақов, туман ҳокимининг Қишлоқ ва  сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Саъдуллаев, туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи М.Маткаримов, “Амударё Агропилла” МЧЖ раиси P.Норимбетов,  “Asia Silk” шўъба корхонаси директори Е.Тўраевлар тадбир иштирокчиларини эришилган меҳнат муваффақияти билан қутладилар.

Илғор пиллакорларга совғалар топширилди ва улар учун дастурхон ёзилди.

О.Pажабова

Янгиликни бўлишинг: