"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

“Адолат” социал-демократик партияси томонидан давра суҳбати ўтказилди

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимида қабул қилинаётган ҳар бир қарорнинг асосли,  адолатли ҳамда қонуний бўлишига эришиш ва судларнинг чинакам мустақиллигини, одил судловга аралашганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари қабул қилиниб,  тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кенг тушунтириш мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилиб борилмоқда.

6 июнь куни Амударё Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши томонидан “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати” мавзусидаги давра суҳбати ташкиллаштирилди. Мазкур тадбирда партиянинг Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари А.Пахраддинов, туман Адлия бўлими бошлиғи М.Матюсупов, партиянинг туман Кенгаши раиси И.Полвонов, туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Қизиқарли ўтган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, инсон ҳуқуқларини, уларнинг қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, суд ҳокимиятининг нуфузини янада мустаҳкамлаш, уни ҳақиқий адолат қўрғонига айлантириш,  кучли фуқаролик жамиятини барпо этишдаги ўрни ва ролини кучайтиришдан иборатлиги тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳар томонлама пухта ва чуқур ўйланган ғояларга асосланиб, тизим нуфузини ошириш, судларни ихтисослаштириш билан бирга халқ, унинг тақдири, ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилишнинг юксак ифодаси бўлганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу қаторда “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини изчиллик билан таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, суд ҳокимияти ҳамда адвокатура фаолияти мустақиллигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунларнинг ташаббускори бўлиш ва уларни қўллаб-қувватлаш белгиланганлиги ҳақида ҳам маълумот берилди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Ш. Эшмуродова.

Янгиликни бўлишинг: