"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Бўзёп овулида депутат билан учрашув ўтказилди

Барча ҳудудларда аҳолининг депутатлар билан учрашувлари ўтказилмоқда. Учрашувларда аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларнинг ечимини топиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

4 июн куни тумандаги 10-сонли умумтаълим мактабида 17-“Бўз-ёп” сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Г.Матякубованинг «Депутат билан юзма-юз» мавзусида ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ЎзМТДП туман Кенгаши етакчи мутахассиси Ю.Ўринбоева, Бўз-ёп овулидаги бошланғич партия ташкилоти етакчиси У.Ўрозимбетова, хотин-қизлар қўмитасининг Бўзёп овулидаги мутахассиси Г.Кобаевалар иштирок этдилар.

Учрашувда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Г.Матякубова сўзга чиқиб, ўқувчи ёшларга партиянинг “Депутат билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ёшларга оид муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўриш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва ғоявий тарбиялашнинг долзарб жиҳатлари тўғрисида гапириб ўтди. ЎзМТДП туман Кенгаши етакчи мутахассиси Ю.Ўринбоева эса партиянинг мақсад-вазифалари ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 мартдаги ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида ёшларга кенг тушунча берди.
Ўқувчилар томонидан лойиҳа доирасида мактаб кутубхонасида бадиий адабиётларни кўпайтириш, гимнастика тўгаракларини ташкил этиш кераклиги бўйича таклифлар киритилди.

Учрашувда депутат Г.Матякубова, Бўз-ёп овулидаги бошланғич партия ташкилоти етакчиси У.Ўразимбетова ҳамда “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида ўқув курси очишда амалий ёрдам берганлиги учун мактаб ўқитувчиси P.Полвоноваларга партия томонидан тайёрланган ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ю.Ўринбоева, ЎзМТДП туман Кенгаши етакчи мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: