"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Қиличбой овулида болажонлар байрами ўтказилди

Мамлакатимизда Халқаро болалар куни кенг нишонланди. Байрам муносабати туманимизда ҳам келажак эгалари, жажжи кичкинтойлар учун турли тадбирлар ўтказилди. 

Қиличбой овулида ушбу санага бағишлаб байрам томошаси ташкиллаштирилди. Қиличбой Маданият маркази ҳовлисида бўлиб ўтган томошада тўгарак аъзолари томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди.

Марказнинг концерт залида давом эттирилган тадбирда овулдаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари шеър, қўшиқ ва гўзал рақслар ижро этиб, барчага хуш кайфият улашди.

Байрам тадбирини томоша қилган болажонлар мириқиб ҳордиқ чиқардилар.

Д.Абдураҳмонова.

Янгиликни бўлишинг: