"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

ҒАЛЛА ЎPИМ-ЙИҒИМИГА КИPИШИЛДИ

Туманимизда 2019 йил ҳосили учун экилган 3350 гектар ғалла майдонида мўл ҳосил етиштирилди.

Шу йил 6 июнь куни Тошёп овулидаги “Бекман Аллаберганов” фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғими бошланишига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими С.Йўлдашев, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси ўринбосари С.Хўжаметов,  Ички ишлар вазири А.Темирхоновлар сўзга чиқиб, элимиз ризқи бўлган ғаллани нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталдилар.

Жорий йилги мавсумда 13 та ўрим-йиғим отрядлари таркибида 13 та комбайн иштирок этади. Шунингдек, йиғиштириб олинган ғалла ҳосили 35 та юк автомобиллари, 58 та транспорт тракторлари, 92 та тиркамалар орқали қабул масканларига пешма-пеш ташилади.

Кўргазмали семинардан кейин ғалла ўрим-йиғимига киришилди.



 

Янгиликни бўлишинг: