"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

ЎТКИP ЮҚУМЛИ ИЧАК КАСАЛЛИКЛАPИДАН САҚЛАНИНГ!

Ёз фаслининг иссиқ кунлари бошланиши билан аҳоли орасида ўткир юқумли ичак касалликлари кўплаб учайди. Чунки ёз фасли ушбу касалликни қўзғатувчи микроблар ҳамда уларни ташувчи зарарли ҳашаротларнинг кўпайиб, ривожланиши учун қулай шароит ҳисобланади.
Ўткир юқумли ичак касалликларини уни қўзғатувчи микроорганизмлар ва бошқа инфекциялар келтириб чиқаради. Микроблар оғиз орқали одам танасига тушгач, маълум муддатгача хасталик белгилари юзага чиқмайди. Лекин бу вақт мобайнида микроблар ичакларда кўпаяди, токсинлар ишлаб чиқара бошлайди. Бу муддат касалликнинг яширин даври дейилади ва турлича кечиб, бир неча соатдан 7-10 кунгача давом этиши мумкин. Унинг давомийлиги ичакка тушган касаллик қўзғатувчи микробларнинг миқдорига, уларнинг хусусияти ва одам организмининг касалликка қарши курашувчанлик қобилиятига боғлиқ. Одам организм қанчалик курашувчан бўлса, касаллик шунча енгил кечади. Кичик ёшдаги болалар, айниқса гўдаклар организмининг курашувчанлик хусусияти ҳали тўлиқ шаклланмаганлиги сабабли, ўткир юқумли ичак касалликларига мойил бўлишади. Касаллик болаларда оғир кечади, ичнинг тез-тез ва суюқ кетиши тананинг сувсизланишига ҳамда бошқа асоратларга олиб келиши мумкин.
Мазкур касалликка хос бўлган умумий клиник белгилар – дармон қуриши, тана ҳароратининг  кўтарилиши, бош оғриши, қорин соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, ичнинг тез-тез ва суюқ кетиши, баъзида нажасда қон аниқланишида намоён бўлади.
Кимдадир мазкур белгилар кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши, тиббий ёрдам кўрсатилгунга қадар кўпроқ суюқлик ичиш мақсадга мувофиқ. Шифокор маслаҳатисиз уй шароитида ўзбошимчалик билан дори-дармонлар, айниқса антибиотик каби қилиш мумкин эмас.
Шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш, ҳожатдан сўнг ва овқатланишдан олдин қўлларни совунлаб ювиш одат тусига кириши лозим. Мева-сабзавотларни оқар сувда ювиб истеъмол қилиш зарур. Умумий овқатланиш ва шахсий уй амалиётида овқат маҳсулотларини тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига, амал қилиш, хом гўшт ва пиширилган маҳсулотларга алоҳида ишлов бериш, белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилмаслик зарур. Ўткир юқумли ичак касалликларининг олдини олиш ўзимизга боғлиқ, юқорида келтирилган тавсияларга амал қилсангиз – ўткир юқумли ичак касалликларидан сақланган ҳамда оила-аъзоларингизни саломатлигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.


Г.БЕКИЕВ,
туман ДСЭНМ эпидемиолог шифокори.

Янгиликни бўлишинг: