"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9395.63 +10.43
  • 1 EUR = 10360.6 +63.20
  • 1 RUB = 142.96 +1.39

ПИЛЛАКОPЛАPИМИЗ МЕҲНАТ ЗАФАPИГА ЭPИШДИ

Амударёлик пиллакорлар бу йил ҳам машаққатлари эвазига мўл пилла ҳосил эриштириб, 7 июнь куни шартномавий режани ортиғи билан бажаришга эришдилар. “Asia Silk” шўъба корхонаси билан фермер хўжаликлари ва касаначи пиллакорлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ 3168 қути ипак қурти уруғидан 175 минг 200 килограмдан зиёд “Кумуш тола” етиштирилди.


Бу меҳнат зафарига мавсумга пухта ҳозирлик кўрилиб, янгидан 370 мингдан ортиқ  серҳосил навли тут кўчатлари ўтқазилгани, дала четларидаги тут қаторлари ҳамда мавжуд тутзорларга ўз вақтида агротехник ишлов берилгани ва янгидан 15 та тут плантациялари ташкил қилиниб, 111 минг дона тут кўчатлари ўтқазилгани натижасида эришилди. Қолаверса, ипак қуртларини жонлантиришга мўлжалланган 16 та инкубаторияда ишлар тизимли ташкил этилиб, ипак қурти уруғи пиллакорларга ўз муддатларида етказиб берилгани,  касаначи пиллакорларга ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 220 минг сўмдан бўнак пули тарқатилгани ва пиллакорларимизнинг фидойи меҳнати бугунги юксак хирмони асоси бўлди. Белгиланган режадан ортиқча етиштирилган пилла ҳосили учун қўшимча устама маблағларининг берилаётгани эса барча пиллакорларни руҳлантирилмоқда.


“Амударё Агропилла” МЧЖга қарашли қабул масканларида етиштирилган ҳосилни қабул қилиш жараёни давом этмоқда.
Мен фурсатдан фойдаланиб туманимизнинг барча пиллакорларини етиштирилган мўл ҳосил – юксак пилла хирмонларини бунёд этганликлари билан чин дилдан табриклайман ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳам баракали хирмонлар бунёд бўлишини тилаб қоламиз!


Ф.САЪДУЛЛАЕВ, туман ҳокимининг

қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: