"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9395.63 +10.43
  • 1 EUR = 10360.6 +63.20
  • 1 RUB = 142.96 +1.39

Президент мактабларига туман халқ таълими бўлимида ҳужжат топшириш мумкин

Азиз ота-оналар!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Pеспубликасида ҳам ихтисослаштирилган таълим муассасалари шаклида Президент мактаби ташкил этилмоқда.
Нукус шаҳридаги Ибрайим Юсупов номли мактабда жорий йил 1 июндан 22 июнгача Президент мактабга ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бўлиб ўтмоқда.

Жорий ўқув йилида Президент мактабларига ўқувчилар 5-10-синфларга, келгуси йиллардан бошлаб эса 5-синфга қабул қилинади.

Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Президент мактабига ҳужжатларни онлайн тарзда, Нукус шаҳрига бормасдан туман Халқ таълими бўлими биносида топшириш имконияти яратилди. Бунинг учун ота-оналардан бири фарзандининг  мактабдан маълумотномаси, баҳолар табелининг тасдиқланган нусхаси, гувоҳномаси билан туман Халқ таълими бўлимига мурожаат қилиши мумкин. Ҳужжатлар душанбадан жумагача 15:00 дан 17:00 гача қабул қилинади.

Шунингдек, бўлимда Президент мактабларига кириш учун намунавий тестларни олиб танишиш имконияти ҳам мавжуд.

Кўрсатиладиган барча хизматлар бепул.

Янгиликни бўлишинг: