"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9395.63 +10.43
  • 1 EUR = 10360.6 +63.20
  • 1 RUB = 142.96 +1.39

PАМАЗОН ҲАЙИТИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ (+видео)

Аллоҳ Таолога беадад ҳамду сано ва шукрлар айтамизки, дунёнинг шарқу ғарбида истиқомат қилувчи барча мусулмонлар каби жаннатмакон диёримиз мўъмин-мусулмонлари ҳам Муборак Pамазон ҳайитини кўтаринки руҳ билан кутиб олиб, уни муносиб нишонлашга муваффақ бўлдилар. Барчаларимиз Pамазон ойи рўзасини бақадри имкон тутиб, Аллохнинг ўзи ваъда қилган буюк мукофотни қабул қилиш куни бўлган фитр ҳайити каби улкан шодиёнани кенг нишонладик.

Ҳақ таолога беадад шукроналар бўлсинки, истиқлол шарофати ила она диёримиз мусулмонлари ҳаётида ҳам катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Давлатимиз мустақилликнинг илк кунлариданоқ  халқнинг маърифати ва маънавиятини юксалтириш, имон-эътиқодли қилишга биринчи даражали аҳамият берди.

Дунёнинг турли бурчакларида, шу жумладан, мусулмон мамлакатларида рўй бераётган қўпорувчилик ва бузғунчилик ҳаракатларидан барчамиз тегишли хулоса чиқариб, доимо хушёр,сезгир ва огоҳ бўлиб, ҳамжиҳатликда фаолият юритишимиз эл-юрт олдидаги муқаддас бурчимиз саналади. Шунингдек, дин ниқоби остида ислом оламида ўзаро ғоявий курашлар кечаётган ҳозирги пайтда аҳолини, айниқса ёшларни огоҳликка чақириб, муқаддас динимиз софлиги ва мусаффолигини асраб-авайлаб, уни ўсиб келаётган ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўлида барчамиз ҳамкор ва ҳамжиҳатликда астойдил ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида 2017 йилнинг 15 июнь санасида бўлиб ўтган “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги республика анжуманида Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, тинчлик ва меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, унинг асл моҳиятини ёшларга тўғри тушунтириш, бунинг учун таълим-тарбия ва тарғибот ишларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Истиқлол шарофати туфайли ҳар йили давлатимиз раҳбари тамонидан махсус Қарор қабул қилиниб, Pамазон ва Қурбон ҳайитлари дам олиш кунлари деб эълон қилиниб, барча юртдошларимиз бу икки кунни кўтаринки руҳда нишонлаб келмоқдалар. Шунинг  учун Яратганга шукроналар айтиб, улуғ фарз амали - Pамазон ойи рўзасидан сўнг Аллоҳнинг тавфиқи билан диёримизга кириб келган муборак Pамазон ҳайити барчамиз учун шодлик ва ҳуррамлик айёмига айланди!

Ҳайит байрамини дунёдан ўтган яқинларимиз ҳақига ихлос кўнгил ила Қуръон оятларидан тиловатлар қилиб, бир-бирини очиқ чеҳра билан муборакбод этган, эҳтиёжманд инсонлар ҳолидан хабар олиб, ҳақ Таоло йўлидаги эҳсонлари, ҳадялари ила уларнинг кўнгилларини шод айлаган юртдошларимизга, бутун халқимизга Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин!

Абдураҳмон МАТСАПОЕВ, "Юсуф эшон бобо" жомеъ масжиди  имом-хатиби.

Янгиликни бўлишинг: