"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

“Баркамол авлод” болалар маркази тадбирлари ўқувчи-ёшлар эътиборини қозонмоқда

Туман “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилди.

1 июнь куни Манғит истироҳат боғида намойиш этилган махсус театрлаштирилган байрам томошаси “Болаликнинг бахтиёр куни” деб номланди. 2 июнь куни “Дунё болалар нигоҳида” деб аталган расмлар кўргазмаси ва бахтиёр болалик, озод ва обод Ватан мадҳ этилган концерт дастури ўтказилди. 3 июнь куни “Яшил олам сирлари” номли  кўргазма ташкил этилди. Кўргазмага ташриф буюрганлар марказ тарбияланувчилари ижросида қўшиқлар ҳам тинглаб, рақслар томоша қилдилар. Бунингдек тадбирлар ҳафта мобайнида давом эттирилади.

Ўтказилаётган тадбирлар марказ тўгараклари тарбияланувчиларининг иқтидорини намойиш этиши билан бир қаторда ёзги таътил кунларида ўқувчи-ёшларнинг мазкур тўгаракларга қизиқишини ошириб, аъзо бўлишга жалб қилмоқда.

Ғайрат ЖУМАНИЁЗОВ, “Баркамол авлод” болалар маркази мониторинг ва маданий- оммавий тадбирлар ташкилотчиси.

Янгиликни бўлишинг: