"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Ёшлар иттифоқи фаоллари болажонларни хурсанд қилдилар

Болаларнинг шодлиги учун дунёларни тортиқ қилса ҳам арзийди. Уларнинг олам ёшартирадиган қувончини, беғубор завқини ҳеч нарсалар билан асло тенглаштириб бўлмайди. 

Халқаро болалар куни муносабати билан Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошидаги Ногиронларни қўллаб-қувватлаш марказининг “Кўнгиллилар гуруҳи” аъзолари байрамда кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида Марказий шифохонадаги бемор ётган ва уй шароитида таълим олувчи ногиронлиги бўлган болалар хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олишди. Мултфильм ва эртак қаҳрамонлари қиёфасидаги гуруҳ аъзолари, ташкилот фаоллари болажонларга турли совғалар билан бирга хуш кайфият улашишди. 

Болажонлар байрам кунги ташрифдан, эътибордан ниҳоятда шод бўлдилар.

М.Pаҳматуллаева, Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг 76-сонли мактабдаги етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: