"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Бешта ташаббус ижроси таъминланмоқда

Давлатимиз раҳбари муҳтарам Ш.Мирзиёев ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эдилар.

Туманимизда бу топшириқлар ижросини таъминлаш яъни ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга янада кенгроқ жалб қилиш, китоб мутолаасига қизиқтириш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ва хотин-қизлар бандлигини ошириш борасида кўпгина саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Жумладан 31-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар турли тўгаракларга жалб қилинган бўлиб, дарсдан бўш вақтларида фанларни чуқурроқ ўрганишлари, санъат сирларини эгаллашларига хизмат қилади. Мактаб Ёшлар иттифоқи етакчиси Шаҳноза Хўжамуродова ўқувчиларнинг бўш вақтларини мақсадли, мазмунли ўтказишда мактаб сардорларини кенг тарғибот олиб боришга жалб қилмоқда. Натижада мактаблардаги тўгараклар аъзолари сони ортмоқда.

Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

 

Янгиликни бўлишинг: