"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9467.27 +3.63
  • 1 EUR = 10570.2 +86.50
  • 1 RUB = 149.13 +0.60

Меҳр-мурувват тадбирлари давом этмоқда

Pамазон ойи ҳар йили мамлакатимизда бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат ва мурувват ойи сифатида ўтказилиб, мусулмон биродарларимиз бир ой тоат-ибодатда бўлишиб, Аллоҳнинг фарз амали – рамазон рўзасини исломий қадритларга мувофиқ гўзал хулқ сабр-тоқат ила ўтказадилар. Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги 4349-сон Қарорида ҳам рамазон рўзасини кўнгилли ўтказишларини таъминлаш, халқимизнинг ўлмас исломий қадриятларга садоқатини ҳурмат қилган ҳолда муборак Pамазони шариф ойини эмин-эркин, бирдамликда ўтказишларини таъминлаш илгари сурилди. Шунингдек Pамазон ҳайит байрамини уюшқоқлик ва бирдамлик асосида ўтказиш белгилаб қўйилди.

Туман маҳаллалар Кенгаши ва жойлардаги овул  ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари томонидан муборак ийд Pамазонни муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида 2019 йил 2 июнь куни эҳтиёжманд ва якка-ёлғиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда ўзаро меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, азиз авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари олиб борилди. Ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофилаштириш туман Кенгаши томонидан бир қанча кам таъминланган, эҳтиёжманд, якка-ёлғиз кишилар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Манғит шаҳрининг “Дўстлик”маҳалласида яшовчи якка-ёлғиз онахон Бозоргул момо Сафарбоева кўрсатилаётган бу каби эътибор ва рағбатдан мамнун эканлигини изҳор этди:

-  Худога шукур, - деди онахон, - мени маҳалладошларим, ҳукуматимиз ёлғизлатиб қўйгани йўқ. Тез-тез аҳволимдан хабар олиб туришади, катта раҳмат!

Бу каби меҳр-мурувват тадбирлари туманимизнинг барча овул ва маҳалалларида давом этмоқда.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА. 

Янгиликни бўлишинг: