"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

Таэквандо WTF бўйича БЎСМ ўқувчилари ўртасида Қорақалпоғистон Pеспубликаси биринчилиги мусобақалари ўтказилди

2019 йилнинг 27-28 май кунлари спортнинг таэквандо WTF тури бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида Қорақалпоғистон Pеспубликаси биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Қизғин беллашувлар асосида бўлиб ўтган мазкур мусобақаларда туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Ойбек Абдуллаев раҳбарлигидаги таэквандо WTF гуруҳида шуғулланувчи спортчилар жамоаси фаол иштирок этдилар.

Ўз вазн тоифасида Олтиной Бобожонова “Энг яхши қиз бола спортчи” йўналиши ғолиби бўлди. Шунингдек, Гулбону Ўрозбоева, Шерзод Худойберганов, Маман Жиянбоевлар ўз вазн тоифаларида фахрли 1-ўринни эгалладилар. Ихлос Юсупов, Ҳусниддин Аҳмедов, Pустам Жуманиёзов, Санжар Камоловлар иккинчи, Сарвиноз Ёдгорова, Аброр Давлатёров, Нурбек Адилбоев, Жавоҳир Муродов, Динора Узоқбоева ,Нилуфар Юсуфбоевалар учини ўринни эгалладилар.

Мазкур мусобақада туманимизнинг ёш, иқтидорли таэквандочилари 3 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медаль соҳиблари бўлишди. Олтиной Бобожонова эса ҳакамлар ҳайъати томонидан  “Энг яхши ёш қиз бола спортчи” деб тан олинди. Ғолиб ва совриндор таэквандочиларимиз айни пайтда кўтаринки кайфият билан навбатдаги спорт мусобақаларига қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

Мақсуд КЕНЖАЕВ, БЎСМ директори ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: