"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Халқ қабулхонаси мудири ўзи таълим олган мактабга 260 дан зиёд китоб совға қилди

Туманимиздаги 21 сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ёзги таътилда ҳам кўп вақтини мактаб кутубхонасида ўтказишадиган бўлишди. Чунки шу йил 27 май куни мактаб собиқ ўқувчиси, узоқ йиллар прокуратура соҳасида самарали меҳнат қилган, Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Қорақалпоғистон Pеспубликасидаги Халқ қабулхонаси мудири Ҳакимбой Ҳалимов кутубхонага 260 тадан ортиқ бадиий, сиёсий, илмий-оммабоп адабиётлар, шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчилар учун қўлланмалар совға қилди. Албатта, бу китобларнинг айримлари унинг ўзининг турли йилларда ўқиган, бугунгидек даражага етишишида муҳим роль ўйнаган китобларидир.

Ҳакимбой Ҳалимов бу китобларни ўқувчилар қўлига топширар экан, уларга илм ўрганиб, юртимиз корига ярайдиган инсонлар бўлиб вояга етишишини тилади.

Мактаб маъмурияти томонидан собиқ ўқувчига бунингдек хайрли иши учун миннатдорлик билдирилди. Чунки энг яхши ва беъбаҳо совға – китобдир.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: