"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9395.63 +10.43
  • 1 EUR = 10360.6 +63.20
  • 1 RUB = 142.96 +1.39

Ғўзаларни суғоришга бағишланган кўргазмали кенгаш бўлиб ўтди

Шу йилнинг 2 июнь куни Тўлқин овулидаги Фарҳод Халиллаев раҳбарлик қилаётган “Гулмира - Гулруҳ” фермер хўжалигида ғўза ниҳолларини суғоришни сифатли ва ўз муддатларида ўтказишни ташкил этишга бағишланган кўргазмали кенгаш бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокими С.Йўлдашев бошқариб борди. Йиғилганлар – қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими масъул ходимлари, ММТПлар ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари И.Юнусов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар кенгаши ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси раҳбари А.Йўлдошевларнинг ғўзаларни суғоришни ўз вақтида ва меъёрида олиб бориш юзасидан маслаҳат ва йўл-йўриқларини тингладилар.

Айтиш жоизки, жорий йилда ғўзаларни кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғоришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўргазмали кенгашда бу борадаги амалга ошириладиган ишлар жараёни амалиётда кўрсатилиб, янги усул афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Кўргазмали кенгашда фермер хўжаликлари раҳбарлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ва ғўзани кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш борасида керакли маълумотларга эга бўлдилар.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: