"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Амударё туманида янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади

Мавзуга оид фотогалерея

Келажагимиз эгалари бўлган жажжи болажонларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олишни кенгайтиришда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат муассасалар фаолиятини ташкил қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бола боғча ёшиданоқ таълим-тарбияга жалб қилинса, мактаб таълимига сифатли тайёрланса, мактабдаги фанларни яхши ўзлаштиради.

Айни кунларда туманимизда ҳам бу борада кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Туманимизнинг Босув маҳалласи ҳудудида тадбиркор, таълим фахрийси Аҳмад Машарипов томонидан қурилган, 50 нафар болажонларга таълим-тарбия бериш имконига эга “Баҳорой” нодавлат мактабгача таълим муассасаси шу йил 31 май куни тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Муҳташам бинонинг қурилиши ва жиҳозланиши учун  “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 1 млрд. 208 миллион сўм кредити ва тадбиркорларнинг ўз маблағи, жами 1 млрд. 623 миллион сўм сарфланди. Натижада замонавий услубдаги улкан маҳобатли бино қад ростлади ва бу ерда болажонларнинг яйраб-қувнаб ўсишлари учун барча шароитлар яратилди.

“Баҳорой” нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга туширилиши муносабати билан 11 та янги иш ўрни яратилди.

Муассасанинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Pеспублика Мактабгача таълим вазирлиги бўлим мудири Замира Ережепова, туман ҳокими ўринбосари Алишер Йўлдошев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекмон Алламбергановлар сўзга чиқиб, кичкинтой болажонларнинг яхши таълим-тарбия олишларига муносиб шароитларни яратган тадбиркор ва ишбилармон Аҳмад Машарипов ва унга қўл-қанот бўлган фарзандларига улкан миннатдорчилик билдирдилар.

Тантанага ташриф буюрган туман Халқ таълими, Мактабгача таълим бўлимлари масъул ходимлари, туманимизда фаолият юритаётган МТМлар мудиралари, ота-оналар муассасада болажонлар учун яратилган шароитларга юқори баҳо бердилар.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги “Баҳорой” нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳудуд болажонларига 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига муносиб совға бўлди.

О.Pажабова

Янгиликни бўлишинг: