"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

“Маърифат карвони” акцияси ўтказилди

ЎзМТДП туман Кенгаши томонидан 2019 йил 30 май куни тумандаги 24-сонли мактабгача таълим муассасасида 1 июн -  Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди. Байрам тадбирида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Юсупов, ЎзМТДП туман Кенгаши етакчи мутахассиси Ю.Ўринбоева, 24-сонли МТМ мудираси М.Тўраева, МТМ тарбиячилари, тарбияланувчиларнинг ота-оналари ҳамда туман ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ва Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 мартдаги ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Маърифат карвони” акцияси ташкил қилинди.

Акция доирасида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Юсупов 24-сонли МТМ тарбияланувчиларини 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табриклаб, уларга шахсий кутубхонаси ҳисобидан турли ҳил қизиқарли эртак китоблари совға қилди.

Тадбир иштирокчиларига муассаса тарбияларувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.

Дилдора Абдураҳмонова.

Янгиликни бўлишинг: