"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

“Камалак” болалар ташкилоти томонидан XVIII анъанавий анжуман ўтказилди

30 май куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан XVIII анъанавий анжуман ўтказилди.

“Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” Шиори остида бўлиб ўтган анжуман доирасида “Камалак” болалар ташкилоти фаолиятини янада такомиллаштириш, болалар томонидан олиб борилаётган ижтимоий фаолият турларини қўллаб-қувватлаш, ташкилот аъзолари фаолият тизимини мутаҳкамлаш ҳамда ижтимоий нуфузини ошириш борасидаги ишлари билан ташкилотнинг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол сардорларни статуэтка ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Унда келажакда она Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшидиган, шунингдек, етук мутахассислар бўлиб етишишга ўз интилишлари, алоҳида иқтидор ва қобилиятларини намоён этишга қодир, изланувчан ёшлардан 18 нафар сардорларга кўкрак статуэткаси ва ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.

Анжуманда ЎзЁИ туман Кенгаши раҳбари М.Шерметов, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари О.Ибрагимов, ЎзЁИ туман Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти раҳбари Ж.Давлетов, туман Халқ таълими масалалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими услубчи-дефектологи С.Бозорбоевалар ёшлар билан самимий мулоқотда бўлиб, уларнинг орзу-истаклари бўйича суҳбатлашдилар.

Ҳақиқий дўстлик, она Ватан, бахтли болалик мадҳ этилган анжуман ҳар бир иштирокчи қалбида туғилган юртга муҳаббат, миллатлараро дўстлик ва бирдамлик туйғуларини янада мустаҳкамлади. Зеро, қалбларда ана шу туйғулар ҳукмрон бўлса, бахт қуёши бошимиз узра мангу чарақлайверади.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: