"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

9-сонли мактабда “Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият” грант лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди

Яқинда 9-сонли мактабда “Менинг оилам” газетаси таҳририятининг “Инсон ҳуқуқлари  - олий қадрият” грант лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шерзод Полвонниёзов очди ва “Тараққиёт кўзгуси” газетасининг илова нашри – “Менинг оилам” саҳифаларида ёритилган ҳуқуқий мавзудаги мақолалар, мутахассисларнинг чиқишлари, айниқса, “Савол беринг, жавоб қайтарамиз” рукнида берилаётган ҳуқуқий маслаҳатлар ёшлар орасида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётгани ҳақида гапирди.

Шундан сўнг “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” лойиҳаси ҳамкори – журналист Pобия Йўлдошева ўқувчи-ёшларга мазкур лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар ҳамда бола ҳуқуқларининг кафолатлари бўйича мамлакатимизда амалда бўлган қонун ҳужжатлари, жаҳон андозаларига мос равишда ҳаётга татбиқ этилаётган ҳуқуқий имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди.

Давра суҳбатида туман Адлия бўлими маслаҳатчиси Жамшид Бекимбетов “Ўзбекистон Pеспубликасида бола ҳуқуқларининг қонуний кафолатлари” мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг Конституциямиз орқали кафолатланган бепул умумий таълим олиш ҳуқуқи, дам олиш, соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида даволаниш, ўзи хоҳлаган касб-ҳунарни ўрганиш, таълимни ўз хоҳиши бўйича ОТМларда давом эттириш ҳуқуқлари хусусида батафсил маълумот берди. Шунингдек, фарзанднинг ота-она олдидаги, ота-онанинг фарзандлари олдидаги бурчлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Туман “Оила” маркази раҳбари Гулшод Юсупова “Болаларнинг соғлом, жисмонан ва ақлан баркамол улғайишида оила институтининг ўрни ва ота-она билан фарзандларнинг ўзаро муносабатлари” хусусида маъруза қилди. У ўз маърузасида бола ҳуқуқларига  риоя этиш – энг аввало оилани мустаҳкамлашда отанинг роли муҳимлиги, хонадон саришталиги ва оилавий муносабатларда онанинг шахсий ибрати катта аҳамият касб этиши ҳақида ҳаётий мисоллари орқали сўз юритди. Оилада бола ҳуқуқларининг бузилиши жамият ривожига катта зарар етказишини таъкидлади.

Мактаб ўқувчиларидан Зумрад Бекчанова, Бунёд Ўтамуродов, Гулчирой Абдуллаева, Айнура Шомуродова, Муниса Йўлдошева, Севинч Йўлдошевалар ўз фикрлари билан иштирок этдилар ва ўзларини қизиқтирган мавзуларда саволлар билан мурожаат қилдилар.

Ўқувчи-ёшлар томонидан берилган саволларга Жамшид Бекимбетов ҳамда Гулшод Юсуповалар батафсил жавоблар беришди.

P.Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: