"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Тарғиботчилар гуруҳи аъзолари ва бошланғич партия ташкилотлари раислари учун ўқув-семинар ўтказилди

O'zLiDeP туман Кенгаши ҳузурида шакллантирилган тарғиботчилар (лидерлар) гуруҳи аъзолари ва БПТ раислари учун туман ҳокимлигида ўқув-семинар ташкил этилди.

24 май куни бўлиб ўтган ўқув-семинарда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази бўлим бошлиғи Н.Олимов, Ижроия қўмитаси масъул ходими Г.Холмуродова, O'zLiDeP Қорақалпоғистон Кенгаши вакили Қ.Бекназаров ҳамда партиянинг туман Кенгаши аппарат раҳбари М.Бекназаровалар иштирок этдилар.

Ўқув-семинарда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида O’zLiDeP томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди. Халқимиз турмуш даражасини янада ошириш мақсадида ечимини кутаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш чора-тадбирлари муҳокама этилди. Шунингдек, ўқув-семинар давомида тағиботчиларга партия Устави ва дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар, кўппартиявийлик шароитида халқ ишончини қозонишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

Ўқув-семинар якунида муҳокама этилган масалалар бўйича келгуси вазифалар белгилаб олинди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: