"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9467.27 +3.63
  • 1 EUR = 10570.2 +86.50
  • 1 RUB = 149.13 +0.60

ПИЛЛА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилда туманимиз фермер хўжаликлари ва касаначилари «ASIA SILK» шўъба корхонаси билан 3168 қути ипак қурти парваришлаб, 175200 килограмм пилла хом ашёсини етиштириш бўйича контактация шартномасини тузган эдилар. Шунга мувофиқ 16 та инкубаторияларда ипак қурти уруғлари сифатли жонлантирилиб, тарқатилди. Пиллакорларни рағбатлантириш мақсадида ҳар бир қути ипак қурти парвариши учун 220 минг сўмдан аванс пуллари берилди.

Ипак қурти боқиш мавсуми агротехника қоидаларига мувофиқ олиб борилди ва озуқа базаси етарли бўлди. Бугунги кунга келиб, пиллакорларимиз қарийб бир ой давомидаги машаққатли меҳнатлари натижасида етиштирган пилла ҳосилини топширишни бошлаб юбордилар.

25 майдан бери қабул қилиб олинаётган пилла ҳосилининг бўлиқлиги, сифатлилиги айниқса, кишини қувонтиради.

Айни кунларда туманимиз пиллакорлари етиштириб, тозалаб келтирган ҳосиллари пешма-пеш қабул қилиб олинаётир. Натижалар уларнинг ўз режаларини ортиғи билан адо этаётганини кўрсатмоқда. Шу тариқа пилла хирмонимиз тобора юксалмоқда.

P.Наримбетов, “Амударё Агропилла” МЧЖ раиси.

Янгиликни бўлишинг: