"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

ИҚТИДОPЛИ ГИМНАСТИКАЧИЛАP АНИҚЛАНДИ

27 май куни туман маданият маркази биноси  спорт залида туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ўртасида спортнинг бадиий гимнастика тури  бўйича спорт ойлиги доирасида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб 2010-2014 йилларда туғилган қизлар ўртасида БЎСМ биринчилиги бўлиб ўтди. Унда  40 нафар қизлар қатнашиб, предметсиз чиқиш машқларини намойиш қилдилар. Қизларнинг чиқишлари 10 баллик тизимда баҳолаб борилди ғолиблар ва барча жажжи қизалоқлар Диплом ҳамда медаллар билан тақдирландилар.

Мусобақанинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида БЎСМ услубчиси Эрназар Жуманиёзов, спортчилар саломатлигига масъул ҳамшира Гуласал Содиқова ҳамда БЎСМ тренерлари Маъмура Матёқубова, Моҳира Бердибоева, Шаҳодат Pажабова ҳамда Ойдин Матирзаевлар қизларнинг ҳаракатларини синчковлик билан кузатиб боришди.

Ўтказилган мусобақада алоҳида иқтидорли гимнастикачи қизлар аниқланди.

М.Матёқубова, БЎСМ гимнастика спорти бўйича мураббий.

Янгиликни бўлишинг: