"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Қипчоқ шаҳарчасида Амударё устидан кўприк қуриш таклиф қилинди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Амударё устидан автомобиллар учун кўприк қуриш ҳақида петиция эълон қилинди. Бу ҳақида kun.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Амударё тумани Қипчоқ шаҳарчасида Амударё устидан кўприк қурилиши туманнинг икки юз минг аҳолиси ва Хоразм вилояти аҳолисига анча қулайликларни яратади. 

“Ҳозирги вақтда фойдаланиб келинаётган “пантон” кўприк хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Ҳар куни кўплаб ҳаракатланувчилар ушбу кўприк орқали ўтишади. Дарёда сув кўпайса ёки камайса, пайвандланган жойлари бузилса, кўприк ишида узилишлар содир бўлади. Аҳоли кўприкнинг ишлаб кетишини соатлаб кутиб ўтиришига тўғри келади, баҳорда муз эриганда кўприкдан фойдаланиш бир неча кунга тўхтаб қолади. Аҳоли учун йўлкира ҳақи ҳам ошиб кетади. Кўприк фаолияти учун ишчилар, таъмирлаш ишлари учун ҳам анча маблағ сарфланиб келинади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи. 

Билдирилишича, янги кўприк қурилиши иқтисодиётнинг ўсиши ва экспорт салоҳиятининг ошишига хизмат қилади. Шунингдек, бошқа вилоятлардан ҳам маҳсулот ва товарларни Туркманистон Pеспубликасига экспорт қилиши учун йўл харажатлари ва вақтини анча қисқартиради. Сайёҳлик йўналишида қатор қулайликлар яратилади. Бундан ташқари, яна кўплаб имкониятлар ҳам яратилиши мумкин.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Қипчоқ шаҳарчасида Амударё устидан автомобиллар учун кўприк қурилишини таклиф қиламан”, - дейилади петицияда.

Таҳририятдан:

Ҳурматли юртдошлар! Агар Сиз ушбу жамоавий мурожаат ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилишини истасангиз, “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар портали орқали унга овоз беринг. Бунинг учун id.gov.uz тизими ёки ижтимоий тармоқлар орқали сайтда рўйхатдан ўтинг.

P/s. Мурожаатнинг кўриб чиқилиши учун 5 мингта овоз тўпланиши керак. 27 май соат 12:40 ҳолатига мурожаат 74 та овоз тўплаган.  Мазкур жамоавий мурожаатга 88 кун ичида овоз бериш мумкин.

Янгиликни бўлишинг: