"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Туман ҳокимлиги 49 та фуқаролар йиғинларига компьютерлар ва принтерлар совға қилди

Жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови барча жойларда бўлгани каби туманимизда ҳам уюшқоқлик билан, демократик тамойиллар асосида ўтказилди. 24 май куни туман ҳокимлигида сайлов якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Тажибой Pоманов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ҳодимлари, муассаса-корхона ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш раислари, котиблари ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар қўмитаси мутахасислари иштирок этдилар.

Тадбирда туманимиз ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб сайлов якунлари тўғрисида тўхталиб ўтди. Туманимиздаги 49 та фуқаролар йиғинидаги сайловларда жами рўйхатга олинган 15 минг 265 нафар вакилларнинг 13 минг нафардан ортиғи, яъни 85 фоиздан кўпроғи бевосита сайлов жараёнида иштирок этди. Демократик тамойиллар асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловларда 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг 32 нафари янгидан сайланди. 17 та фуқаролар йиғинлари раислигига эса илгари шу лавозимда ишлаб келаётган номзодлар сайланди. Фуқаролар йиғинлари раисларининг 7 нафари аёллардир.

Йиғилишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Тажибой Pоманов сўзга чиқиб, Амударё туманида сайловлар намунали тарзда ўтказилиб, унда фуқаролар ўз маҳалласининг келажаги учун уюшқоқлик билан иштирок этиб, муносиб номзодларга овоз берганликларини таъкидлаб ўтди ва сайловни ташкил қилиш, уни ўтказишга кўмаклашган барча масъулларга миннатдорчилик билдирди.

Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари ўз сўзида янги сайланган фуқаролар йиғини раисларига миннатдорчилик билдирди ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлнмаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Аширбой Қўшаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан ушбу лавозимга туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келган Болтабоев Баҳодир Бозорбоевичнинг тайинлангани ҳақидаги буйруқни ўқиб эшиттирди. Тажибой Pоманов Баҳодир Болтабоевнинг келгусидаги фаолиятига омад тилади.

Шунингдек, йиғилишда Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зебо Pажабова сўзга чиқиб, сайловларда унга билдирилган юксак ишонч учун миннатдорчилик билдирди ва фуқаролар йиғинлари раислари олдида турган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди.

Йиғилишда сайловда фаол иштирок этган масъулларга фахрий ёрлиқлар топширилди ва фуқаролар йиғинларида замон талаблари асосида иш ташкил қилиш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида туман ҳокимининг ташаббуси билан 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига компьютер жамланмаси ҳамда принтер совға қилинди.

Янгиликни бўлишинг: