"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танлови ўтказилди

20 май куни туман Маданият бўлими концертлар залида туман Мактабгача таълим бўлими томонидан “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда ушбу танловнинг ҳудудий босқичида ғолиб бўлган 6 нафар иштирокчилар “Энг яхши методист тарбиячи”, “Энг яхши ижодкор тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинациялари бўйича ғолиблик учун баҳслашдилар.

Мактабгача таълим муассасалари ходимларининг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш, инновацион таълим технологияларини таълим-тарбия жараёнига жорий этиш мақсадида ўтказилган кўрик-танловнинг туман босқичида “Йилнинг энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича 2-сонли МТМ тарбиячиси Феруза Бекимбетова, “Энг яхши ижодкор тарбиячи” номинацияси бўйича 1-сонли МТМ тарбиячиси Дилбар Қурбонбоева,  “Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича 29-сонли МТМ тарбиячиси Мақсуда Қаландаровалар учала шартни ҳам аъло даражада бажаришиб, ғолибликни қўлга киритдилар. Иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ғолиблар мазкур танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. 

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: