"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

”Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

 Жорий йилнинг 14 апрелида Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган ”Ташаббус-2019” кўрик-танловини юқори даражада ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинган эди.

7 май куни туман ҳокимлиги, туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон либерал демократик партияси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган ушбу кўрик-танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Тумандаги Истироҳат боғида ўтказилган мазкур танловда 30 нафардан зиёд тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар иштирок этдилар. Унда ўзига хос услубда яратилган маҳсулотлари билан қатнашган иштирокчиларнинг фаолияти, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳияти, иқтисодий ҳолати белгиланган мезонлар бўйича холисона баҳоланди ва муносиб номзодлар аниқланди.

Кўрик-танловнинг туман босқичида “Энг яхши ҳунарманд” номинацияси бўйича “Аму дизайн” оилавий корхонаси, “Энг яхши фермер” номинацияси бўйича “Эркин Pасулов” асаларичилик фермер хўжалиги, саноат йўналишидаги “Энг яхши тадбиркор” номинацияси бўйича “Аму Шахжахон” маъсулияти чекланган жамияти, хизмат кўрсатиш йўналишида “Энг яхши тадбиркор” номинацияси бўйича “Қўшаев Pайм” хусусий корхонаси, “Энг яхши ёш тадбиркор” номинацияси бўйича “Тамара-Феруза” хусусий корхонаси ғолиб деб топилди. 

Ғолибларга махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

М. Бекназарова, O'zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: