"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9395.63 +10.43
  • 1 EUR = 10360.6 +63.20
  • 1 RUB = 142.96 +1.39

Ёш спортчилар бокс бўйича Халқаро турнир ғолиби бўлди

Хўжайли туманида спортнинг бокс бўйича Халқаро турнир ўтказилди.

4-18 май кунлари бўлиб ўтган турнирда Тожикистон, Олмаота, Отров, Чимкент, Ангрен, Самарқанд ҳамда Қорақалпоғистон Pеспубликасининг терма жамоалари иштирок этди. Турнир мусобақалари 11-14 ёшдаги спортчилар ўртасида бўлиб ўтди.

Қизғин давом этган мусобақаларда бокс бўйича мураббий Н.Қипчоқбоевдан жанг усулларини мукаммал ўрганган маҳоратли ёш спортчилар ҳам қатнашдилар ва улардан А.Ўрозбоев 54 кг. вазн тоифасида 1-ўринни, И.Ўрозбоев 40 кг. вазн тоифасида 2-ўринни, С.Маматсолиев 46 кг. вазн тоифасида 3-ўринни, Х.Бозорбоев ҳам 66 кг. вазн тоифасида 3-ўринни эгалладилар.

Ғолиб спортчилар медаль, фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.

Ҳамида Pажабова, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби катта тренери.

Янгиликни бўлишинг: