"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

"Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси- 2019" танловида туманимизнинг 3 нафар ўқитувчиси ғолиб ва совриндор бўлди

Туманимиздаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари орасидан 400 нафари  "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019" танловининг туман босқичида ўз иқтидорларини синовдан ўтказишган, 13та фан йўналиши бўйича 13 нафар ўқитувчилар ғолиб бўлиб, Қорақалпоғистон босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди.

Яқинда  мазкур танловнинг Қорақалпоғистон республика босқичи бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, иштирокчилар орасидан йўналишлар бўйича 36-мактаб кимё фани ўқитувчиси Pайҳон Қаландарова биринчи, 40-мактабнинг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси  Ирода Яхшимуродова биринчи, 16-мактабнинг  она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Азиза Абдураҳмонова учинчи ўринларни эгалладилар.

Ғолибликни қўлга киритган 2 нафар ўқитувчи ушбу танловнинг Ўзбекистон Pеспублика босқичига йўлланма олишди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: