"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9395.63 +10.43
  • 1 EUR = 10360.6 +63.20
  • 1 RUB = 142.96 +1.39

ИПАК ҚУPТЛАPИ ПАPВАPИШИ АВЖИДА

Жорий йилда туманимизда ипак қурти боқиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилди. Мавжуд тутзорлар кенгайтирилиб, ўз вақтида агротехник ишлов берилгани боис, барг етишмовчилиги билан боғлиқ муаммо бўлмади. Шу боис, қуртхоналарда 175,2 тонналик Амударё пилла хирмонини бунёд этиш йўлидаги ишларнинг сўнгги босқичи бошланди.

Айни кунларда туманимиздаги фермер хўжаликлари ҳамда касаначиларга 16 та ипак қурти уруғини жонлантириш инкубаториялари орқали тарқатилган 3168 қути ипак қурти зооветеринария қоидалари асосида парвариш қилинмоқда.

Барча қуртхоналарда парвариш қилинаётган ипак қуртлари бешинчи ёшда бўлиб, пилла ўраш учун даста қўйишга тайёр.

Холимбег овулидаги касаначи пиллакор Байрам Ўрозметов хонадонида 19 грамм ипак қурти парвариш қилинмоқда.

Суратда: (Чапдан) пиллачилик бўйича ҳосилот Сардорбек Абдримов ва Холимбег овулидаги пиллакор Хосият Йўлдошевалар пилла ўраш ёшидаги ипак қуртларини кўздан кечиришмоқда.

 

Янгиликни бўлишинг: