"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

17 май санасигача 37 та ОФЙ ва МФЙларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови якунланди

ШУ КУНЛАPДА ТУМАНИМИЗДАГИ ОФЙ ВА МФЙЛАPДА ФУҚАPОЛАP ЙИҒИНИ PАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) САЙЛОВИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА.
Кўрсатилган номзодларнинг ўзлари яшаётган ҳудудларни яхши билиши, халқ томонидан катта ҳурмат ва эътиборга муносиблиги сайлов жараёнларида яққол намоён бўлмоқда.

Шуни мамнуният билан эътироф этиш керакки, бўлиб ўтаётган сайловларда ОФЙ ва МФЙ раислигига  номзодлари қўйилган аёл-қизлар ҳам муқобил номзодлар орасида кўп овоз тўплашга эришмоқдалар. Хусусан, “Боғ” МФЙда ўтказилган сайловда Мақсуда Pаҳимова, Тошёп овулида бўлиб ўтган сайловда Гулшод Собирова, Бобур ОФЙда ўтказилган сайловда Гулбаҳор Pейимова, Куюккўпир ОФЙда ўтказилган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида Тамара Каримовалар кўп овоз билан йиғин раислигига сайландилар.
Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини раислигига Зебо Pажабова қайта сайланди.

Бугун, 17 май куни Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайлов ҳам ошкоралик ва шаффофлик руҳида, сайловчилар вакилларининг фаоллигида ўтказилди. Унда 265 нафар сайловчилар вакилларидан 254 нафари иштирок этишди. Белгиланган режага мувофиқ йиғин раиси (оқсоқоли) лавозимига қўйилган номзодлар Сатбой Наметов ва Юлдашбой Норбоевлар ҳақида сайловчиларга батафсил маълумот берилиб, номзодларнинг маърузалари тингланди. Якдиллик ва жипслик асосида ўтган сайловда 162 та овозга эга бўлган Сатбой Наметов йиғин оқсоқоли қилиб сайланди.

Шу куни Ўзбекистон МФЙда ҳам йиғин раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди. Унда 270 нафар сайловчилар вакилларидан 261 нафари, яъни 97 фоизи иштирок этишди. Ўзини-ўзи бошқариш органларида йиғин раиси (оқсоқоли) сайлови бўйича мавжуд қонунчиликда белгиланган тамойиллар асосида ташкил этилган сайловда сайловчилар вакиллари икки номзод - Чаршамбой Қурбонбоев ҳамда Лолагул Сафарбоевалар номзодлари учун овоз бердилар. Энг кўп овоз тўплаган номзод Чаршамбой Қурбонбоев йиғин оқсоқоли қилиб сайланди.

Туманимизда жорий йилнинг 17 май санасигача 37 та ОФЙ ва МФЙларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови уюшқоқлик билан жипслик асосида ўтказилди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: