"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

“Доимо эътиборимиздасиз” деб номланган акция ўтказилди

Мамлакатимизда кексалар, пенсонерлар ва имконияти чекланган инсонларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига манзилли ғамхўрлик қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Ўзбекистон халқ демократик партиясининг сайловолди платформасида ҳам ногирон, ёлғиз яшовчи кексалар, имконияти чекланган фуқароларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш асосий вазифалардан бири қилиб белгиланган эди. Ўтган давр мобйнида бу вазифалар ижроси таъминланиб, маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш соҳасидаги амалдаги қонунларга ўзгаришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрланиб ҳавола этилди, жойлардан ногиронларга тиббий-ижтиомий ёрдам кўрсатиш ҳолатини яхшилаш мақсадида ваколатли органлар фаолияти танқидий ўрганилиб, сессияларда муҳокама қилиб борилди.

Яқинда ЎзХДП Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши томонидан туманимизда ўтказилган “Доимо эътиборимиздасиз” маърифий йўқлов акцияси ҳам бу борадаги амалий ишларнинг бири бўлди. Тадбир давомида ЎзХДП туман Кенгаши депутатлари, фаоллари ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга бағишланган тарғибот ишлари олиб борилди, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга  муҳтож инсонларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида ҳашар ўтказилди, имконяти чекланган шахсларга моддий ёрдамлар берилди. Шу куни ЎзХДП Қорақалпоқ Pеспублика Кенгаши раисининг жамоатчилик асосидаги ўринбосари Назира Матёқубова, ЎзХДП туман Кенгаши ижрочи котибаси Фазилат Каримова ва туман Кенгаши депутати Санобар Хўжамуродовалар ҳам Манғит шаҳрида яшовчи имконияти чекланганлар Дилноза Шомуродова, Муяссар Қаландарова, Муборак Ёдгороваларнинг хонадонларида бўлиб, яшаш шароити билан танишдилар, дилдан суҳбат қуриб, совға-саломлар бердилар.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: