"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

САЙЛОВЛАP ДЕМОКPАТИК ТАМОЙИЛЛАP АСОСИДА ЎТАЯПТИ

Айни кунда Амударё туманидаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида йиғин раиси (оқсоқоли) сайловлари белгиланган режа асосида ва сайловлар вакилларининг фаол иштирокида ўтаяпти.

14 май куни тумандаги Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозими учун ўтказилган сайлов ҳам сайловчилар фаоллигида ва демократик тамойиллар асосида ўтди.

Сайлов жараёни бошланишидан олдин маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига танланган номзодлар – Абдуллаев Ҳамид Pаҳматуллаевич ва Соатов Шуҳрат Камоловичлар сайловчилар вакилларини ўзларининг келгусида амалга оширадиган ишлари – фаолият дастури билан таништирдилар.

Сайлов якунига кўра сайловчилар вакилларининг кўпчилик овозини олган Абдуллаев Ҳамид Pаҳматуллаевич Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайланди.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: