"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Туман ҳокимлиги биноси олдида янги фаввора ишга туширилди (+фото, видео)

Мавзуга оид фотогалерея

Фавворалар шаҳар кўркига кўрк қўшиб, фақат одамларнинг баҳри-дилини  очишга эмас, балки атроф-муҳитни мўътадил ҳаво билан таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Туман ҳокимлиги биноси олдида диаметри 12 метр бўлган фаввора қурилди. Март ойида бошланган янги фаввора қурилиши “Аму-автотех” масъулияти чекланган жамиятининг 10 нафар ишчиси томонидан қисқа вақт ичида битказилди.

Қурилиш ишларининг умумий смета баҳоси 346 млн. 271 минг сўмдан ортиқ маблағни ташкил этди. Фавворага 600 метр қувур ўтказилиб, 6 та насос, 5 хил рангдаги чироқлар  ўрнатилди. Фаввора сувни 7 метр баландликка чиқаради.

Янги қурилган фавворадан отилаётган сув тунги вақтлари турли рангларда жилоланиб, шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: