"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Инглиз тилидан очиқ дарс ўтказилди

"Тил билган – эл билади", - дейди доно халқимиз. Қанча кўп тил ўрганган киши шунча кўп билимга, имкониятларга эга бўлади.

Айниқса, инглиз тилини ўрганиш дунёнинг кўплаб давлатларида яшовчи халқлар билан мулоқот қилиш имкониятини беради. Қолаверса, илмий адабиётларнинг аксар қисми инглиз тилида ёзилади. Демак, фарзандларимизга инглиз тилини ёшлигидан ўргатиш муҳим аҳамиятга эга.

Туманимиз мактабларида чет тиллар фан ойлиги доирасида кўплаб очиқ дарслар, тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бу борада 18-сонли мактабда ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда. 15 май куни мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Дилафрўз Тўраева фан ойлиги доирасида очиқ дарс ўтди.

Ўқувчилар очиқ дарсда турли интерактив усуллар ёрдамида мавзуни янада чуқурроқ ўрганишди.

Янгиликни бўлишинг: