"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9395.63 +10.43
  • 1 EUR = 10360.6 +63.20
  • 1 RUB = 142.96 +1.39

ОТАБЕК – “ЭНГ ЯХШИ БЛОГЕP” НОМИНАЦИЯСИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Ёшларнинг ўқиб-изланишлари, ўз иқтидорларини тўла намоён эта олишлари учун яратилаётган имкониятлар ўзининг самараларини бераётгани жуда қувонарлидир.

Асли туманимизнинг Бешовул маҳалласида туғилиб-ўсиб, 8-сонли умумтаълим мактабини тугатган Отабек Pаҳимбоев ҳозир Қорақалпоқ давлат университетининг табиатшунослик факультети 2-курс талабаси.

Унинг қизиқишлари доираси кенг. Хусусан табиатни асраб-авайлашга тарғиб этувчи ва бошқа турли мавзулардаги мақолалари турли нашрларда ёритилган. Отабек ўтган йилда Қорақалпоқ давлат университети қорақалпоқ филологияси факультети журналистика кафедраси ҳузуридаги “Ёш” журналистлар тайёрлаш клуби”нинг 5 ойлик машғулотларида қатнашиб, махсус сертификатга ҳам эга бўлди. Клубдаги машғулотлар унинг иқтидорини янада юксалтирди, дунёқарашини кенгайтирди, матбуотга ўзгача ҳурмат ҳиссини тарбиялади. Буни унинг клубнинг 2018 йил сентябрдан ўз фаолиятини бошлаган “Орол – 24.uz” сайтида ёритилаётган мақолаларидан ҳам билиш мумкин.

Сайтда ўз блогига эга ёш талаба ҳаётида яқинда қувончли воқеа бўлди: шу йил 4 май куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг қорақалпоқ филологияси факультети журналистика кафедраси ташкил этган “Жас журналист - 2018” танлови ғолиблари эълон қилинди. Натижаларга кўра, Отабек Pаҳимбоев “Энг яхши блогер” номинацияси ғолиби бўлди. Бу ютуқ уни яна ҳам улкан ижодий ишларга руҳлантиради.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: