"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Амударёлик ёшлар “Касб маҳорати”, “Ёш моҳир касб устаси” республика танловларида фаол қатнашди

Ўзбекистон Pеспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Pеспублика касб-ҳунар таълими маркази билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг қобилияти ва иқтидорини намоён этиши учун шарт-шароитлар яратиш, уларда тегишли билим ва малака ва кўникмаларни шакллантириш, касбий маҳоратларини оширишга кенг имкониятлар яратиш, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан корхона ва ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида “Ёш моҳир касб устаси”, “Касб маҳорати” республика танловини ўтказди.

Танловнинг қуйи босқичларида ғолибликни кўлга киритган ўқувчи-ёшлар шу йил 2 майдан 4 майгача ихтисосликлар бўйича Тошкент шаҳрида якуний босқичда ўзаро куч синашдилар.

Танловда Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежидан Жамила Файзуллаева, Муниса Одилова, Исмоил Ўрозбоевлар муваффақиятли иштирок этиб, совринли ўринларни эгалладилар.

Мен бу тенгдошларим эришган ютуқларидан жуда қувонаман ва келгуси ўқиш-ишларида ҳам муваффақиятлар тилаб қоламан.

Умида БОТИPОВА, Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи битирувчиси.

(Иллюстратив фото)

Янгиликни бўлишинг: