"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

45 фоиздан зиёд фуқаролик ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди

Ўзбекистон Pеспубликаси Конституциясига мувофиқ ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимоя қилинади. Ундан ташқари, давлат органларининг, лавозимли шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг суд орқали химояланишини таъминлаш, ишларни қонунда белгиланган муддатларда сифатли кўриб чиқиш ва аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ўтказиш борасида Фуқаролик ишлари бўйича туман суди томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича туман судига  1-чорак мобайнида фуқаролардан жами 384 та ариза, даъво ариза ва мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатлар бўйича 160 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланди. Тамомланган 108 та иш бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Шундан 89 та иш бўйича даъво аризалар қаноатлантирилди ва 19 та иш бўйича даъво аризалар рад этилди. 52 та иш бўйича ажрим чиқарилди, 9 та иш юритувдан тугатилди. 43 та ариза кўрилмасдан қолдирилди. Буйруқ тартибида жами 59 аризалар бўйича суд буйруғи чиқарилди.

Даъво тартибида 137 та фуқаролик иш, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлаш, фарзандликка олиш, фуқарони муомала лаёқатини йўқотган деб топиш бўйича алоҳида тартибдаги 23 та фуқаролик иш кўриб чиқилди.

Фуқаролик ишларини кўриш жараёнида тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар натижасида келгусида жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида 1 та фуқаролик иши бўйича туман ИИБга хабарнома юборилди. Суд томонидан идора, корхоналарга 1 та хусусий ажрим чиқарилган бўлиб, жавоби ўз вақтида мажлис баённомалари билан тўлиқ қайтарилди. Фуқаролик ишлари бўйича туман суди томонидан 87 та ижро ҳужжатлари мажбурий ижро бюроларига ижро учун юборилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Олий суди томонидан ишлаб чиқилган  комплекс чора-тадбирлар режасига мувофиқ, шу пайтга қадар 73 та,  яъни 45,6 фоиз фуқаролик ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Е.Утениязов, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси

Янгиликни бўлишинг: