"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

ТУМАНДА “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУPИ ИЖPОСИ УЧУН 26 МЛPД. 556 МЛН. СЎМ САPФЛАНАДИ

Жорий йилда туманимизнинг Чойкўл, Қиличбой овуллари ва Бештом маҳалласи “Обод қишлоқ” дастурига киритилган.

Мазкур ҳудудларда 2405 та хонадонларда 13445 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш учун дастур доирасида 155 та якка тартибдаги уйларнинг том қисмини таъмирлаш, 381 та уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш, 490 та уйга тўсиқ деворлар қуриш каби ишлар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунгача 41 та уйнинг том қисми, 71 та уйнинг фасад қисми, 19 та дарвозалар ва 6 та ҳожатхоналар таъмирланди, 37 та уйга тўсиқ деворлар қурилди, 16 та уйнинг тўсиқ деворлари таъмирланди.

“Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ мазкур овуллар ва маҳаллада кўплаб кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган. Хусусан, пиёдалар йўлаклари, ирригация тармоқлари таъмирланади, 13000 кв.м ҳудудда дарахтзор ва гулзорлар ташкил этилади, 45 дона тунги кўча ёритиш устунлари ўрнатилади, 5 та автобекатлар қурилади ва автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Шунингдек, 4 километрлик сув тармоғи қурилади ва 9 километрлик сув тармоғи таъмирланади, 2 та сув иншоотлари барпо этилади.

“Обод қишлоқ” дастури қишлоқларда турмуш сифатини тубдан яхшилашга, қишлоқ аҳолиси учун муносиб турмуш шароитларини яратишга, аҳоли ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшашига эришишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Шу мақсадда жорий йил дастурига кирган Чойкўл, Қиличбой овуллари ва Бештом маҳалласида электр ва газ ттаъминоти сифатини яхшилаш чоралари кўзда тутилган, яъни 12 та табиий газ тақсимлаш нуқтаси, 8 км. узунликдаги табиий газ тармоғи таъмирланади, 14 та марказий кўчалар ва 2 та ички кўчалар реконструкция қилинади.

Дастурда ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Чойкўл овулида янги 3 та МТМ қурилишига, Қиличбой овулида 2 та янги МТМ қурилишига эҳтиёж мавжуд эканлиги қайд этилган, Чойкўл овулида 2 та МТМ биноси, Қиличбой овулида 2 та МТМ биноси реконструкция қилиниши белгиланди. Бештом маҳалласи, Қиличбой, Чойкўл овулларида 1 тадан мактаблар қурилади.

Ушбу ҳудудларда 2 та мактаб биноси реконструкция қилинади, 1 та мактаб биноси мукаммал таъмирланади, 2 та маҳалла маркази биноси янгидан қурилади. Шунингдек, 29 та савдо мажмуалари ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиши йўлга қўйилади.

Бунингдек ижобий ўзгаришларни амалга ошириш учун жами 26 млрд. 556 млн. сўм сарфланиши режалаштирилган. Бу чора-тадбирлар аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратилишига муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши шубҳасиз.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: