"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

ЮҚОPИ ҚИШЛОҚНИНГ ОЛИМА ҚИЗИ

Дунёда тафаккур қудратига тенг келувчи куч йўқ. Инсон ақлу закоси маҳсули бўлмиш ихтироларни, янгиликларни эшитганимизда ҳар гал ҳайратга тушамиз: ҳайдовчисиз юрадиган автомобиллар, танага иссиқлик бериб турувчи кийимлар, эгасининг сутка давомида қанча масофа пиёда юришини аниқлаб борадиган пойафзаллар, инсон зиммасидаги вазифаларни бажараётган роботлар... хуллас,  шундай одамлар борки, уларнинг ақли имкониятларига ҳавас қилмай иложимиз йўқ. Шундай дамларда файласуфнинг “қайиқда сузиш маҳоратини эгаллаган одамга тўлқинлар хавф сололмайди”, деган пурмаъно сўзлари эсига келади, одамнинг. Демоқчиманки, астойдил ўқиган, интилган, ниятлари сари одимлаган одам ҳам, шубҳасиз, улкан ютуқларга эришади.

Қиличбой овулининг Юқори қишлоқ маҳалласида туғилиб ўсган Малоҳат Юсупованинг ўқувчилик даври ҳам мустақиллигимизнинг  илк иқтисодий қийинчилик йилларига тўғри келади. Бироқ, астойдил ўқиш учун ҳаракат қилган қизалоққа булар таъсирини ўтказа олмади.  Мактабни тугатгач, 2004 йилда Тошкент давлат аграр университетининг касб-таълими (агрономия) факультетига ўқишга кирди. 2008 йилда шу факультетнинг бакалавр босқичини, 2010   йилда мевачилик йўналиши бўйича магистратура босқичини имтиёзли диплом билан тугатди ва 2011-2013 йилларда Тошкент давлат аграр университети стажёр тадқиқотчи-изланувчиси, 2013-2014 йилларда катта илмий ходим-изланувчи, 2014 йилдан “Янги педагогик технологиялар” МЧЖ иш юритувчиси, раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келмоқда. Шу билан бирга мевачилик ва узумчилик ихтисослиги бўйича мустақил тадқиқотчи сифатида қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент Соҳибжон Исломовнинг илмий раҳбарлигида, Хоразм вилояти шароитида олма ва нок кўчатларини паст бўйли пайвандтагларда етиштириш технологиясини такомиллаштириш, мавзусида диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Унинг 2018 йил 25 декабрда ҳимоя қилган мазкур иши авторефератига Қозоғистон, АҚШ, Корея, Pоссия, Хитой каби давлатлар илмий марказларининг етакчи олимлари томонидан ижобий фикрлар билдирилган, қишлоқ хўжалиги соҳаси учун ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга бўлган тадқиқот, дея баҳоланган.

Малоҳат Юсупова мазкур тадқиқот ишида Хоразм вилоятининг шўрланган тупроқларида вегетатив йўл билан кўпайтирилган олма ва беҳи пайвандтаглари типларининг ўсиши ва ривожланишининг марфо-биологик хусусиятларини аниқлаган.

Тошкент давлат аграр университити ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DS с. 27.06.2017. QX. 13.01 рақамли илмий кенгашда кўриб чиқилган ушбу ҳимоя иши учун Малоҳат қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлди.

Юқори қишлоқнинг ёш олима қизи ҳамон илмий изланишда, унинг бу борадаги тадқиқотлари туманимиз, Pеспубликамиз қишлоқ хўжалиги ривожига муҳим ҳисса бўлиб қўшилишига ишонамиз.

Отабек PАҲИМБОЕВ, ҚДУ талабаси.

Янгиликни бўлишинг: