"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

10 минг гектардан зиёд майдондаги ғўза ниҳоллари ягана қилиниб, бегона ўтлардан тозаланди

Амударё туманида ғўзанининг дастлабки парваришидан тортиб, пахтани териб олишгача бўлган даврда меҳнат қилиш ва ҳар бир туп ғўзанинг меҳр билан парвариш қилинишини таъминлаш мақсадида 30 минг 500 нафар чопиқчининг ҳар бирига 50 сотихдан пахта майдони ажратилган.

Дала ишларига жалб қилинган чопиқчилардан 12 минг 48 нафари фермер хўжаликлари ишчилари ва 18 минг 452 нафари уюшмаган аҳоли вакиллари ҳисобланишади.

Аҳолининг шундай тартибда ғўза парваришига жалб қилиниши натижасида қисқа вақт ичидаёқ туман бўйича 10 минг гектардан зиёд майдонда ғўзани ягана қилиш ва бегона ўтлардан тозалаш ишлари амалга оширилди.

А.Жуманиёзов.
 

Янгиликни бўлишинг: