"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

ТОШЁП ОФЙ PАИСИ САЙЛАНДИ

Айни кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – фуқаролар йиғинлари раислари сайлови давом этмоқда. Фуқаролар ушбу муҳим тадбирга фаол муносабат билдириб, ўзларининг вакиллари орқали фуқаролар йиғини раисилигига кўрсатилган номзодларнинг ичидан энг муносиблари сайланишига ҳаракат қилишмоқда.

Шу йилнинг 14 майида Тошёп овул фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказишга бағишланган фуқаролар вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 225 нафар фуқаролар вакилларининг 183 нафари, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тузилган 9 нафар ишчи гуруҳдан ташқари, сайловни ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, ҳудуддаги корхона-ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.

Овул фуқаролар йиғини раиси сайловига бағишланган вакиллар йиғилишини ишчи гуруҳ раиси Ўмирбой Боботоев олиб борди.

Вакиллар йиғилишида кўпномзодлилик асосида яширин овоз бериш йўли билан овул фуқаролар йиғини раислигига энг кўп овоз тўплаган Собирова Гулшод Жанонбековна сайланди.

Вакиллар йиғилиши сўнгида янги сайланган овул фуқаролар йиғини раиси Гулшод Собирова сўзга чиқиб, ўзига юксак ишонч билдирган фуқаролар вакилларига миннатдорчилик изҳор этди ва овул турмуши обод бўлиши, аҳоли тинч-осойишта, фаровон яшаши учун бутун куч-ғайратини сафарбар этишини айтди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: