"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Жиноий ва Маъмурий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси суди раисларининг сайёр қабули ўтказилди

Фуқароларнинг суд идораларига ишончини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида суд раислари томонидан аҳоли ўртасида сайёр учрашув ва қабуллар ўтказилмоқда.

15 май куни Беруний номли маҳаллада Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси суди раиси Гулнора Бозорбоева ҳамда Маъмурий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси суди раиси Абилай Адиловлар сайёр қабул ўтказдилар. Ушбу  сайёр қабул асосан туманда хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганишга қаратилди.

Йиғилишни Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Э.Pажабов олиб борди. Сайёр қабулда сўзга чиққан Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси суди раиси Г.Бозорбоева фуқароларга жиноят тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ва жиноятларнинг олдини олиш чоралари тўғрисида сўзлади ва Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят Кодексининг айрим моддаларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Маъмурий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси суди раиси Абилай Адилов суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларга қўлланилаётган жазо чоралари ҳақида гапирди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган турли масалалар юзасидан Маъмурий ва Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси судлари раислари қабулида бўлди.

Озода Худойберганова

Янгиликни бўлишинг: