"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8624.51 +39.50
  • 1 EUR = 9676.7 +2.13
  • 1 RUB = 136.92 -0.34

ТАБИИЙ ГАЗ ВА ЭЛЕКТP ЭНЕPГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАPИ ДИҚҚАТИГА!

Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими 2019 йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб табиий газ учун тўловларнинг янги тарифи қуйидагича белгиланганлигини маълум қилади:

1) Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун, газ ҳисоблагичи мавжуд бўлганда

1 куб.м. 350 сўм 00 тийин.

2) Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун, газ ҳисоблагичи мавжуд бўлмаганда:

- овқат тайёрлаш ва иссиқ сув учун; 1 куб.м. 605 сўм 00 тийин.

- иситиш учун; 1 куб.м. 350 сўм 00 тийин.

3) Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхатдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар учун 1 куб.м. 1000 сўм 00 тийин.

4) Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари учун (жумладан ўз балансида автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари мавжуд юридик шахслар) 1 куб.м. 800 сўм 00 тийин.

5). Бошқа улгуржи истеъмолчилар учун, шунингдек, пишиқ ғишт, асфальт ва цемент ишлаб чиқарувчи, энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналарни жорий этган, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг “қуруқ усули”дан фойдаланувчи корхоналар учун 1 куб.м. 650 сўм 00 тийин.

6) Аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун сотиладиган суюлтирилган газнинг 1 килограмми 1200 сўм 00 тийин.

Шунингдек, электр энергияси учун тўловларнинг янги тарифи 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб қуйидагича белгиланганлигини маълум қилинади:

I тариф гуруҳи уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар (бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) истеъмол қилинадиган 1 кВт соат электр энергияси учун 370 сўм 00 тийин.

II тариф гуруҳи электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) истеъмол қилинадиган 1 кВт соат электр энергияси учун 370 сўм 00 тийин.

III тариф гуруҳи маиший истеъмолчилар истеъмол қилинадиган 1 кВт соат электр энергияси учун 280 сўм 00 тийин.

IV тариф гуруҳи I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек, биноларни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш учун истеъмол қилинадиган 1 кВт соат электр энергияси учун 392 сўм 00 тийин.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 8-ноябрдаги ПҚ-3379-сонли қарори билан тасдиқланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматларни кўрсатувчи истеъмолчилар учун 409 сўм 00 тийин.

Азиз истеъмолчилар! Сарфланган табиий газ ва электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлашни, қўшимча харажатларнинг олдини олиш мақсадида олдиндан тўловни амалга оширишни унутманг!

Мажбурий ижро бюроси Амударё тумани бўлими.

Янгиликни бўлишинг: